Описание
Смартфонни тез зарядлаш (Fast, Quick charge) нима?
Замонавий смартфонлар турли хил имкониятларга эга, улардан бири тез зарядлаш технологияси.
Яқин-яқингача ушбу функция асосан флагман смартфонларда қўлланиларди, лекин бугунги кунда кўплаб смартфонлар ушбу имкониятга эга.
Тез зарядлаш нима?
Технологиянинг номи билан маълумки, у смартфонни тез зарядлаш учун яратилган. Аниқроқ қилиб айтганда, у тез зарядлаш функцияси билан жиҳозланмаган смартфонларга қараганда тезроқ заряд олиши мумкин.
Масалан, 3650 мАч батарея сиғимига эга бўлган Huawei P30 смартфони 30 минутда 50% заряд олиши мумкин, оддий қувватлашда эса 30 минутда тахминан 15% ни ташқил қилади.
Смартфон қандай тез зарядланади?
Тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган смартфонларда ишлатиладиган махсус адаптерлар қурилмага кўпроқ кучланиш ва токни қабул қилиш имконини беради. Ушбу технология туфайли смартфон тезроқ заряд олади.
Лекин, эътиборга олиш керак бўлган жуда муҳим томони бор. Аслида, қурилмани тезкор зарядлаш бир неча босқичларга бўлинади. Биринчи босқичда максимал ток таъминланади, шунинг учун қурилманинг зарядланиши ҳақиқатдан тезлашиб, батерея фоизи ошиб боради. Бироқ, 50-70% га етганда, ток кучи кескин пасайишни бошлайди, бунинг натижасида қолган 100% гача зарядлаш тезлиги пасаяди. Сабаби батарея қизиб кетмаслиги ва ишдан чиқмаслиги учун. Айнан, шу учун тез зарядлаш технологияси рекламасида: "атиги 30 дақиқада сиз смартфонингизни 50 фоизгача зарядлашингиз мумкин!" дейишади, чунки қолган 100 фоизгача қурилмани яна бир соат ёки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида зарядлаш мумкин.
Тез зарядлаш учун смартфоннинг ўзи ҳам, зарядлаш адаптери ҳам ушбу технологияни қўллаб-қувватлаши керак. Одатда, ушбу адаптер ва кабел смартфонингиз қутисида бўлади.
Оддий зарядлаш адаптери ёки USB порти 5В кучланишни қурилмага 0,5 дан 2,5А гача ток кучи билан етказиб беришга қодир.
Тез зарядлаш адаптери ток ва кучланишнинг ошиши билан фарқланади. Турли хил стандартларда бу қийматлар 20В ва 5А га етиши мумкин.
Тез зарядлаш адаптери харид қилганда махсус ёзувларга эътибор беринг "Quick Charge", "Fast Charging". Асосан, Huawei смартфонларида тез зарядлаш фақат ўзининг стандартида (Super Charge) ишлайди. Яъни Samsung ёки Xiaomi адаптерлари Huawei смартфонларини тез зарядламайди ёки аксинча.
Комментарии пользователей
Добавить комментарий
Похожие приложения
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.