Флагман смартфон нима?

Описание
Флагман смартфон нима?

Ҳар йили "флагман-смартфон" ёки "смартфон-флагман" иборалари тобора оммалашиб бормоқда. Баъзи фойдаланувчилар бу нимани англатишини билишмайди, шунинг учун бугун шу ҳақида маълумот берамиз.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак - флагманлар компаниянинг энг яхши (энг яхши ва энг кучли) смартфонлари. 
Масалан, 2019 йилда Samsung нинг флагман смартфони Galaxy S10  (S10+).  Ажойиб камера (умуман смартфонлар орасида энг яхшиларидан бири), мукаммал дисплей, жуда кучли Samsung Exynos 9820 процессори ва 8 Гб тезкор хотира билан жиҳозланган ушбу флагмани смартфон, иш столини қулфлашнинг турли усуллари, шу жумладан бармоқ изи сканери (бевосита дисплейда жойлашган) ва кўз пардаси сканери, тез ва симсиз зарядлашни қўллаб-қувватлаш, юқори сифатли материаллар, сув ва чангдан ҳимоя ва бошқалар.

Тушунганингиздек, ушбу смартфон қурилма чиқарилиш пайтидаги энг яхши модел қаторига киради. Aлбатта, бу факт смартфон нархига таъсир қилади, одатда, бу линиядаги энг қиммат моделлардан бири ҳисобланади. 
Флагман смартфондан фойдаланиб кўрмоқчи бўлганлар, 1-2 йил олдинги смартфонларга ҳам эътибор қаратишлари лозим. Сабаби флагман смартфонлар техник ва дастурий таъминоти 2-3 йил учун актуал бўлади. Масалан Samsung Galaxy S9 ёки Note 9.

2019-йил охири флагман смартфонлари:
- Samsung Galaxy S10 ва S10+
- Samsung Galaxy Note 10 ва Note 10+  
- Huawei P30 Pro
- Huawei Mate 30 Pro
- Xiaomi Mi 9
- Xiaomi Mi Mix 3
- LG V50

Комментарии пользователей
Добавить комментарий
Похожие приложения
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.