Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар.

Описание
 
 
Смартфонни тўғри зарядлаш ва батареясига оид қўшимча маълумотлар.

1. Ҳарорат - батареяни салқин тутинг, ички коррозияни камайтириш учун уни қуёшдан ва иситиш мосламаларидан узоқроқ сақланг.

2. Батареяни тўлиқ зарядсизланиш ҳолатигача олиб келманг, чунки Li-Ion батареялари  минимал қувватдан тушиб кетишни "ёқтирмайди". Телефониз экранида кўрганингиз 0% билан, батарея ҳақиқий 0% гача тушиб кетишининг фарқи бор, чунки батарея минимал қувватга тушишидан олдинроқ бошқариш тизими (BMS, Battery Management System) телефонни ўчириши мумкин.

3. Агар телефондан фойдаланмасам, унинг батареясини қандай қилиб хавфсиз сақлашим мумкин?
Li-Ion ва Li-Po ячейкаларига зарар етказмаслик учун, ишлаб чиқарувчи батареялар қисман зарядланган сақланишини талаб қилади. Аммо бундан ҳам муҳими, ҳарорат омили - сақланадиган жой салқин бўлиши керак.

4. Зарядлаш пайтида телефон жуда қизиб кетиши нормалми?
Йўқ, батарея бир оз илиқ бўлиши мумкин, лекин қизиб кетиши нормал эмас. Қалбаки ва арзон (Хитой) зарядлаш мосламаси уланганда ёки телефонни зарядлаш вақтида "оғир" вазифалар бажариш (юқори графикали ўйинлар ўйнаш), кўпинча кучли қизишига олиб келади - телефонни қувватни тежаш режимига қўйинг. Қалбаки, "умри" тугаган, "шишиб " қолган батареялардан фойдаланманг.

5. Телефонингиз учун яхши зарядлаш адаптерини қандай танлаш мумкин?
Телефонингиз техник кўрсатмаларида, зарядлаш адаптери кучланиш (вольт V) ва оқим хусусиятларини (ампер A) текширинг. Масалан ушбу сайтдан https://www.devicespecifications.com/ru фойдаланиб, Samsung Galaxy S9+ смартфони учун 5В (вольт)/ 2А (ампер)дан кам бўлмаган зарядлаш адаптери кераклигини билиш мумкин.

Cифатсиз зарядлаш мосламаси текшириш  жуда оддий - у смартфонни секин заряд қилади (яъни уч ёки ҳатто тўрт соатдан кўпроқ), баъзида эса адаптер жуда тез қизиб кетади

Комментарии пользователей
Добавить комментарий
Похожие приложения
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.