Нима учун смартфон қизийди?

Описание
  
Нима учун смартфон қизийди?

Смартфон ишлаши пайтида меъёрида қизиши нормал ҳодиса. Лекин сиз смартфондан фаол фойдаланмаган пайтда ҳам жуда тез қизиб кетса, бу нима учун содир бўлаётганини ва қизиб кетишни қандай қилиб олдини олиш мумкинлигини билишингиз керак.

Смартфон - бу оддий компьютер сингари мураккаб техник қурилма. Пластмасса ёки металл корпус ичида мураккаб вазифаларни бажарадиган кучли процессор ва бошқа микросхемалар жойлашган. Улар ишлаши пайтида иссиқлик энергияси домий равишда чиқарилади, шунинг учун смартфон маълум даражада қизийди.  Компьютерлардаги совутиш тизимини (кулер) смартфонларда қўллашнинг имкони йўқ, бу учун бўш жой ҳам мавжуд эмас. Корпус ясалган материал (пластмасса, металл), техник параметрлар ва смартфон ишлаб чиқарувчисининг махсус технологияси кабилар ҳам қизиш даражасига таъсир кўрсатади.
Фойдаланувчи смартфонида қанчалик мураккаб вазифаларни бажарса, қурилма шунчалик қизийди.

Кўп ҳолларда, ишлаб турган смартфоннинг қизиши фойдаланувчини безовта қилмаслиги керак. Смартфон ишлаб чиқарувчилари домий равишда чиқариладиган иссиқлик энергияси қурилманинг микросхемаларига зарар етказмаслигини олдини олишган. Фаол фойдаланилмаётган смарфтон ҳарорати 50-70 градусгача тез-тез ва доимий қизиши хавфли ҳисобланади.
Айниқса, бизнинг минтақамизда ёз фаслида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида қолдирилган (ойна токчасида, автомобилда) смартфоннинг иссиқлик таъсирида ишдан чиқиши ҳолатлари кўп учрайди.

Смарфтоннинг иссиқликдан асраш керак бўлган энг заиф қисми - бу батарея. Литий  унинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, паст эриш ҳароратидаги металл ҳисобланади. Бундай батареялар учун энг юқори иш ҳарорати 60 градус. Унинг учун атрофдаги ҳарорат кўтарилган шароитда доимо қолиш зарарли. Аввалига батарея қуввати тез-тез тугашни бошлайди, кейин эса бутунлай ишламай қолиши мумкин. Батареяни 50 градус ҳароратда сақлаш пайтида, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сиғимнинг пасайиши олти марта ортади.

Смартфоннинг экрани ҳам иссиқликка таъсирчан ва юқори ҳароратда қизиши нима оқибатларга олиб келиши ҳақида каналда маълумот берганмиз.

Процессор ва платадаги кўплаб микросхемалар кўпинча 70-85 градус ҳароратда ишлаши мумкин. 
Комментарии пользователей
Добавить комментарий
Похожие приложения
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.