Смартфоннинг ўзида ўрнатилган иловалар нима вазифани бажаради ва уларни ўчириш мумкинми?

Описание
 
 
Смартфоннинг ўзида ўрнатилган иловалар нима вазифани бажаради ва уларни ўчириш мумкинми?

Смартфонингиз ишлаб чиқарувчиси томонидан олдиндан ўрнатилган турли хил тушунарсиз иловаларга дуч келганмисиз? Улар нима вазифани бажаради? Уларни олиб ташлаш мумкинми ва бу смартфоннинг ишлашига таъсир қилмайди?

Баъзи ишлаб чиқарувчилар смартфоннинг ўзида олдиндан ўрнатилган иловаларни ўчиришни тақиқлайди. Масалан, Xiaomi смартфонларида буни амалга ошириш учун махсус иловалардан фойдаланиш керак.
Бошқа ишлаб чиқарувчилар (масалан, Samsung ёки Huawei), олдиндан ўрнатилган иловаларни бутунлай олиб ташламасдан ўчириб қўйишга имкон беради. 
Кераксиз иловаларни тўлиқ тизимдан ўчириб хотирада қўшимча жой очиш учун, root ҳуқуқини ўрнатиш талаб этилади.

• Диск - Google компаниясининг булутли хотира хизмати. Илова орқали файл ва ҳужжатларингизни Google серверида сақлашингиз мумкин. Маълумотларни захиралаш учун тавсия этилади.  (Баъзи смартфонларда худди шу вазифани бажарадиган Microsoft OneDrive ёки Dropbox иловалари ўрнатилган)
• Gmail - Google электрон почта хизмати иловаси. Шунингдек, деярли ҳар бир смартфонда почта билан ишлаш учун яна алоҳида универсал илова ҳам ўрнатилган.
• Google Play Музыка - Бепул онлайн радио ва обуна тўлови орқали мусиқалар сотиб олиш ва тинглаш иловаси. Ўзингизда мавжуд мусиқаларни ҳам тинглашингиз мумкин, лекин бошқа плеерларга нисбатан имкониятлари камроқ. (Мусиқа харид қилиш учун Яндекс.Мусиқа  иловасинидан фойдаланиб кўринг)
• Google Фильмы - Филмларни Google Playдан сотиб ёки ижарага олиб томоша қилиш имконияти. (баъзи смартфонларда худди шу турдаги Netflix иловаси ҳам ўрнатилган)

• Samsung Galaxy Store/Huawei AppGallery/Xiaomi Mi GetApps - Google Play Маркетга ўхшаш ҳар бил смартфон ишлаб чиқарувчисининг илова ва ўйинлар дўкони.
• Samsung Members/Huawei HiCare - мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматлари. Қурилмангиз ҳақида савол беришингиз, у билан боғлиқ мавзуларда суҳбат қилишингиз мумкин бўлган фойдаланувчилари ҳамжамияти.
• Samsung Internet Browser/Mi Браузер -интернетда қидириш, веб-сайтларни кўриб чиқиш, улар билан ишлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқарувчи иловалари.  Аксарият смартфонларда Google Chrome браузери  ҳам ўрнатилган бўлади.
• Google Pay/ Samsung Pay/Huawei Pay/Mi Pay - контактсиз (NFC  мобил тўлов хизмати. Ҳозирча юртимизда ушбу тўлов усуллари ишга туширилмаган.

Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган ва смартфонингизда ўрнатилган бирор илова ҳақида маълумот олиш учун, "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.

 

Комментарии пользователей
Добавить комментарий
Похожие приложения
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.